21 Yanvar 2023, 20:51 Iqtisod

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 50 млрд долларга етди

Импорт ҳажми экспорт ҳажмидан кўпроқ бўлган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 50 млрд долларга етди

2022 йилнинг январь-декабрь ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси 50 млрд долларини ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 7 млрд 837,9 млн. АҚШ долларига ёки 18,6 фоизга кўпайди.

Бунда экспорт – 19,3 млрд.

  • товарлар – 11 млрд.
  • хизматлар – 4 млрд.
  • Олтин – 4,3 млрд.
  • Импорт – 30,7 млрд.
  • товарлар – 28,2 млрд.
  • хизматлар – 2,5 млрд.

Сальдо – 11,4 млрд яъни ҳисобот даврида – 11 млрд 390,2 млн. АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.

Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми 2021 йил февраль ойида қайд этилиб, 5 млрд 233,2 млн. АҚШ долларини ташкил этган.

2022 йил декабрь ойида ташқи савдо айланмаси ҳажми 5 млрд 60,8 млн. АҚШ долларини ташкил этган ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 24,5 фоизга камайган.

Ўзбекистон жаҳоннинг 204 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Россия Федерасияси (18,6 фоиз), ХХР (17,8 фоиз), Қозоғистон (9,2 фоиз), Туркия (6,4 фоиз), Корея Республикаси (4,7 фоиз), Қирғиз Республикаси (2,5 фоиз) ва Германия (2,3 фоиз) билан қайд этилган.

Mashhur yangiliklar