Ўзбекистонликлар нега ўз жамғармаларини банкда сақламайди?
Катта ёшли аҳолининг атиги 3 фоизи банкда маблағ жамғариб боради. Бу кўп жиҳатдан ўзбекистонликларнинг молия тизимига ишончи пастлигини акс эттиради.
Ўзбекистонда аҳоли банклардан кенг кўламда фойдаланмайди. Улар бошқа йўллар билан — чорва, валюта ёки машина сотиб олиш орқали маблағ жамғаради. Бу 2017 йилда бошланган молия секторини қайта қуриш фонида ўзгара бошлади.
«Ўзбекистонда молиявий инклюзивлик узоқ вақтдан бери эътибордан четда қолган. Банк секторида асосан давлат корхоналарига бозор нархларидан паст хизмат кўрсатган тижорат банклари устунлик қилган», — дейилади таҳлилда.
Қолаверса, ўзбекистонликлар бошқа ривожланаётган мамлакатлардаги каби кўп маблағ жамғараётган бўлсада, уларнинг аксарияти, айниқса, аёллар ўз жамғармаларини сақлаш учун банк ёки бошқа молия институтларидан фойдаланмайди.
Натижада кўпчилик аёллар дўст ва қариндошларидан ўрнак олиб, чорва молларига, олтинга, валютага ва ҳатто автомобилларга сармоя киритади. Уларнинг нархи чекланган таклиф туфайли қадрсизланмайди.
Бу ҳукумат томонидан 2017 йилда бошланган молия секторини қайта қуриш фонида ўзгара бошлади. Расмий жамғармалардан фойдаланишда молиявий инклюзияни кенгайтириш одамларнинг иқтисодий имкониятлардан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, инсон капиталини ошириш ва умумий фаровонлик учун жуда муҳимдир.
Молиявий хизматлардан фойдаланиш
2017 йилда мамлакат бўйлаб атиги 445 та бўлган касса аппаратлари 2022 йилда 11 мингдан ошган. Савдо пунктларида терминаллар сони 2017 йилдан буён икки баравар кўпайиб, 430 мингдан ошди. Шунингдек, уларнинг йиллик ҳажми икки баробарга ошиб, 120 триллион сўмни (10,6 миллиард доллар) ёки ЙИМнинг 20 фоизини ташкил этди.
CОВИД-19 инқирози инновацион контактсиз тўлов технологиялари учун кучли туртки бўлди: 100 мингга яқин хўжалик юритувчи субъектларга ҚР кодлари берилди, яна 2 мингтаси эса Неар-Фиелд Cоммуниcатион (НФC)дан фойдаланишни бошлади.
Банклар ўзининг минтақавий таъсир доирасини кенгайтириш мақсадида қўшимча 300 та филиал ва мингдан ортиқ «Банк хизматлари марказлари»ни очди — бу Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган янада мослашувчан ва тежамкор кириш нуқтаси.
Бироқ молиявий кириш нуқталарининг тақсимланиши нотекислигича қолмоқда.
«Глобал Финдех» маълумотларига кўра, Ўзбекистон банк ҳисобварағига эга бўлган катталар улушини 2011 йилдаги 23 фоиздан 2021 йилда 44 фоизга деярли икки баробарга оширди.
Муомаладаги дебет карталар сони 2017 йилдаги 19 миллиондан 2022 йил июлига келиб 30 миллионга яқин қарийб 60 фоизга ўсди. Шу билан бирга, масофавий банк тизимидан фойдаланувчилар сони олти бараварга ошиб, қарийб 25 миллион фойдаланувчига етди.
Чакана депозитлар юқори фоиз ставкаларига жавобан ўсиб бораётган бўлсада, улар 2021 йилда ялпи ички маҳсулотнинг атиги 10 фоизини ташкил этди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги катта ёшли аҳолининг атиги 3 фоизи банкда маблағ жамғариб боради.
Бу Европа ва Марказий Осиёда Тожикистондан (1 фоиз) кейинги энг паст улуш. Бу кўп жиҳатдан ўзбекистонликларнинг молия тизимига ишончи пастлигини акс эттиради.
«Гап фуқароларни кўпроқ тежашга ундаш эмас, балки молия институтларидаги норасмий жамғармаларни расмий жамғармаларга айлантириш ҳақида кетмоқда,» — дейилади жаҳон банки таҳлилида.
Таъкидланишича, расмий жамғармалар Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларга киришини, инсон капиталини, зарбаларга чидамлилигини ва умумий фаровонлигини ошириши мумкин.