30 May 2024, 17:44 Иқтисод

Ўзбекистонликлар 2023 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Ҳисобот даврида даромадлар таркибида бевосита солиқлар улуши 31,6 фоиз, билвосита солиқлар 35,9 фоиз, ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи 12,1 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистонликлар 2023 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Ўтган йили мамлакат буджети даромадларининг 165,9 триллион сўми солиқлардан тушган маблағлар ҳиссасига тўғри келди. Йил давомида жисмоний шахслар салкам 30 триллион сўмига даромад солиғи тўлаган.

Ўтган 2023 йилда давлат бюджети даромадлари 231,7 триллион сўмга етди (2022 йилда 201,8 триллион сўм бўлган). Даромадларнинг 165,9 триллион сўми (тушумларнинг 71,6 фоизи) солиқ, 58,4 триллион сўми (25,2 фоиз) бож тўловларидан шаклланди.

Ҳисобот даврида даромадлар таркибида бевосита солиқлар улуши 31,6 фоиз, билвосита солиқлар 35,9 фоиз, ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи 12,1 фоизни ташкил этди.

Бевосита солиқлардан тушган даромадларнинг (жами 73,1 триллион сўм) энг катта улуши фойда солиғи (40,8 триллион сўм) ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 29,9 триллион сўм сўмни (2022 йилдагидан 5,6 триллион сўм кўп) ташкил этди.

Машҳур янгиликлар