17 Mart 2023, 17:33 Iqtisod

Ўзбекистондан Малайзияга транспорт коридори ташкил этилиши мумкин

Лаос Жамоат ишлари ва транспорт вазирлиги департаменти бош директори Марказий Осиё давлатлари билан Лаос орқали ўтувчи транспорт коридорини ташкил этиш масаласини ўрганишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистондан Малайзияга транспорт коридори ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон—Қозоғистон—Хитой-Лаос—Таиланд—Малайзия транспорт коридори ташкил этилиши мумкин.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консули Фахриддин Султонов Таиландда иш сафари билан бўлиб турган Лаос Жамоат ишлари ва транспорт вазирлиги Режалаштириш ва молия департаменти бош директори Ван Дилафан бошчилигидаги делегасия билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистонда Жануби–Шарқий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон вакили Хитой ва Лаос ўртасида темирйўл транспортида юк ташувлари ва Ўзбекистон—Қозоғистон—Хитой—Лаос—Таиланд—Малайзия транспорт коридорини ташкил этиш имкониятлари ўрганиб чиқилаётганини маълум қилди.

Лаос Жамоат ишлари ва транспорт вазирлиги департаменти бош директори Марказий Осиё давлатлари билан Лаос орқали ўтувчи транспорт коридорини ташкил этиш масаласини ўрганишга тайёрлигини билдирди. Учрашув якунида Лаос орқали темирйўл транспортида юк ташувлари борасида талаблар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари делегасиясини ушбу мамлакатга хизмат сафарини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Mashhur yangiliklar