11 Aprel 2024, 14:29 Иқтисод

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 2,8 млн нафардан ошди

Қайд этилишича, фуқаролар энг кўп ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, маиший хизматлар ҳамда ахборот-коммуникация соҳаларида ўзини ўзи банд қилган.

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 2,8 млн нафардан ошди

2024 йил 1 апрель ҳолатига — ўзини ўзи банд қилган шахслар 2,8 млн нафардан ошди. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 79,5% га (1,2 млн нафарга) ошган. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар умумий сонинг 57%ини эркаклар, 43%ини аёллар ташкил қилади.

Ўсиш кўрсаткичи энг юқори соҳалар:

  • ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш — 155,4 фоиз (149,6 мингта);
  • маиший хизматлар — 145,3 фоиз (674 мингта);
  • ахборот-коммуникация — 103,5 фоиз (36,9 мингта).

Ҳудудлар кесимида энг кўп Самарқанд вилоятида (370,5 минг) фуқаро ўзини ўзи банд қилган. Ундан кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти (298,1 минг) ва Тошкент шаҳри (268,7 минг) турибди.

Машҳур янгиликлар