21 Iyul 2023, 10:48 Iqtisod

Ўзбекистонда «яшил водород» лойиҳаси август ойида бошланиши режалаштирилмоқда — энергетика вазири

Иншоот Саудиянинг ACWA Power компанияси томонидан Чирчиқ шаҳридаги аммиак заводи негизида қурилади.

Ўзбекистонда «яшил водород» лойиҳаси август ойида бошланиши режалаштирилмоқда — энергетика вазири

Ўзбекистонда «яшил водород» ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш август ойида бошланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

«Алоҳида янги йўналиш — бу яшил водород. У Саудиянинг ACWA Power компанияси билан муқобил энергия манбаларидан водород ишлаб чиқариш бўйича келишилган лойиҳадир. [Президент] август ойида ушбу лойиҳанинг тамал тошини қўйиб, ишларни жадаллаштиришни алоҳида таъкидлаб ўтди», — деди вазир.

Саудия компанияси улардан бири бўйича «яшил водород» ишлаб чиқариш мажмуасини яратишга сармоя киритади. Иншоот Чирчиқ шаҳридаги аммиак заводи негизида қурилади. Мажмуанинг лойиҳа қуввати йилига 3 минг тонна водородни ташкил этиши айтилмоқда.

Таъкидланишича, унинг ишга туширилиши кимё саноатидаги углерод изларини камайтиради ва «иқтисодни карбонсизлантиришга» ёрдам беради. Бундан ташқари, ACWA Power экологик тоза аммиак ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ҳисоб-китобларга кўра, бу ҳар йили 600 миллион куб метр газни тежаш ва карбонат ангидрид чиқиндиларини 1,5 миллион тоннага камайтириш имконини беради.

Mashhur yangiliklar