8 Fevral 2024, 14:20 Иқтисод

Ўзбекистонда Uzcard ва Humo орқали пул ўтказмалари ҳажми икки баробарга ошди

Шунингдек, ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали тўловлар ҳажми 78 трлн сўмни ташкил этган.

Ўзбекистонда Uzcard ва Humo орқали пул ўтказмалари ҳажми икки баробарга ошди

Ўзбекистонда 2023 йилда Uzcard ва Humo миллий тўлов тизимлари орқали жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари ҳажми икки баробарга ошди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида сўз боради.

Қайд этилишича, 2023 йилда Марказий банкнинг тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилган транзакциялар сони 78 фоизга ошиб, 31,4 миллионтани ташкил этган. Юридик шахслар ўртасидаги ўтказмалар ҳажми учдан бирга ошиб, 603,8 триллион сўмга етган.

Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилаётган тўловлар кўламининг ортиб бориши натижасида 2023 йил якунига келиб хўжалик юритувчи субъектлар ҳажми тўлов топшириқномаларининг 91 фоизи банкка ташриф буюрмаган ҳолда масофадан туриб амалга оширилган.

2023 йил давомида миллий тўлов тизимлари бўлган Uzcard ва Humo тизимларида амалга оширилган картадан картага пул (P2P) ўтказмалари 224,3 триллион сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 80,8 миллиард сўмга ёки 56 фоизга кўпдир.

Бунда 2023 йилда P2P тўловларининг 65,7 фоизи Uzcard ва 34,3 фоизи Humo тўлов тизими ҳиссасига тўғри келиб, 2022 йилда эса тўлов тизимларининг улуши мос равишда 68,3 фоиз ва 31,7 фоиз бўлган. Ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали тўловлар ҳажми 30 фоизга ошиб, 78 триллион сўмни ташкил этган. Барча операцияларнинг қарийб ярми UzAutoMotors томонидан амалга оширилган.

Машҳур янгиликлар