21 Iyul 2023, 16:37 Iqtisod

Ўзбекистонда талабалар учун универсал банк карталари жорий этилади

Талабалар картаси гувоҳнома вазифасини ўтаб, бир нечта хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради.

Ўзбекистонда талабалар учун универсал банк карталари жорий этилади

Ўзбекистонда синов тарзида талабалар учун универсал банк карталари жорий этилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда.

Бу бўйича вазир Иброҳим Абдураҳмонов билан «Алоқабанк» бошқарув раиси Коммуна Ирисбекова ўртасида муҳокама олиб борилди. Томонлар «Талабанинг универсал банк картаси» лойиҳасининг асосий мақсад ва вазифаларини муҳокама қилди.

Талабаларга банк карталаридан фойдаланишда қуйидаги имкониятлар берилиши белгиланмоқда:

  • гувоҳнома сифатида фойдаланиш;
  • ётоқхоналар, кутубхоналар, спорт мажмуаларига кириш;
  • онлайн микроқарзларни расмийлаштириш;
  • омонатлар ва электрон ҳамёнлар очиш;
  • пул ўтказмаларини амалга ошириш;
  • халқаро тўлов тизимлари билан интеграция қилиш;
  • масофавий банк хизматларининг барча турларидан фойдаланиш.

Универсал банк карталари орқали мазкур учун имкониятларни яратишга келишилди. Якунда томонлар «Талабанинг универсал банк картаси» тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшма қарорни имзолади. Талаба картасини жорий этиш бўйича жорий йилнинг май ойида қабул қилинган президент фармонида ҳам белгиланган.

Mashhur yangiliklar