15 Yanvar 2024, 20:30 Iqtisod

Ўзбекистонда олма ва мандарин нархи қимматлашди

Январь ойининг биринчи ҳафтасида 1 кг Golden Delicious навли олма 14 минг сўмдан, мандарин нархи эса 9 минг сўмдан сотилган.

Ўзбекистонда олма ва мандарин нархи қимматлашди

«EastFruit» таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистонда янги йил байрамларидан сўнг, бу даврдаги талабнинг анъанавий заифлашувига қарамай, олма нархи яна кўтарилган.

Хусусан, 2024 йил январь ойининг биринчи ҳафтасида олма улгуржи нархлари ўртача 20 фоизга ошди ва 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 29 фоизга юқори бўлди.

Golden Delicious олма нархи кескин, атиги бир ҳафта ичида 40 фоизга кўтарилди. Шу тариқа, ушбу олма навининг нархи Ўзбекистон бозорида тобора оммалашиб бораётган олманинг «Gala» навига тенглашди.

Энг машҳур ва арзон янги йил меваси мандарин ҳам қимматлашди. Бир ҳафта давомида мандаринларнинг улгуржи нархи 13 фоизга ошди, бироқ бу мевалар ҳали ҳам нисбатан арзон — бир килограмм улгуржи сотувда ўртача 9 минг сўмдан сотилди, бу бир килограмм учун 0,73 долларга тенг.

Таққослаш учун, энг арзон олма навлари 1 килограмми 10 минг сўм ёки 0,81 доллар, Golden Delicious нави эса 14 минг сўм ёки бир килограмми 1,14 доллардан сотилди. Сўнгги 12 йил ичида интенсив олма боғларига кўп миллион долларлик сармоя киритилганига қарамай, Ўзбекистон олма импортчиси бўлиб қолмоқда ва бу меваларни мамлакатга импорт қилиш ҳажми ўсиб бормоқда.

Mashhur yangiliklar