Ўзбекистонда муаммоли кредитлар улуши рекорд даражада ўсди
Апрель ойида жами кредит қўйилмаларидаги муаммоли кредитлар улуши мартдагига нисбатан 1,7 триллион сўмга ошиб, 23,3 триллион сўмни ташкил этди.

Республикада муаммоли кредитлар миқдори 2024 йил бошидан бери 3,3 триллион сўмга ўсди. Бир йил давомида эса бу миқдор 8,5 триллион сўмдан кўпроқ ошди.
Марказий банк ҳисоботига кўра, апрелда Ўзбекистон банкларидаги жами кредит қўйилмалари миқдори мартдагига нисбатан 5,4 триллион сўмга ошиб, 483,6 триллион сўмга етди. Шундан жисмоний шахсларга 156,1 триллион сўм, юридик шахсларга 327,5 триллион сўм кредит ажратилган.
Ўтган ойда ипотека кредитларининг умумий улуши 60,7 триллион сўмни, микроқарзлар 28 триллион сўмни, истеъмол кредитлари 45,4 триллион сўмни ташкил этди. Ҳисобот даврида юридик шахсларга ажратилган кредитларнинг энг юқори улуши саноат (29 фоиз) ҳамда қишлоқ хўжалиги (11 фоиз) соҳаларига тўғри келган.
Апрель ойида жами кредит қўйилмаларидаги муаммоли кредитлар улуши мартдагига нисбатан 1,7 триллион сўмга ошиб, 23,3 триллион сўмни ташкил этди. Бунда «Ўзсаноатқурилишбанк» муаммоли кредитлари бир ойда 674 миллиард сўмга (умумий 3 триллион сўм), «Ипотекабанк»ники 482 миллиард сўмга (3,2 триллион сўм), «Миллий банк»ники 333 миллиард сўмга (4,2 триллион сўм) ошди ва бошқа банклардагига қараганда энг юқори ўсишни қайд этди.
Мавзуга оид хабарлар:
Toshkentda taksichi va uning sherigi uxlayotgan yo‘lovchi nomiga kredit oldi Davlat banklari oilaviy tadbirkorlik uchun $1 mlrd kredit jalb qiladi Kredit olishdan ixtiyoriy voz kechish mumkin bo‘ladi Xorazmda tadbirkorga 10 mlrd so‘m kredit ajratib berishni aytgan shaxslar ushlandi Ronaldu yana bir rekordni “urdi”
Soʻnggi yangiliklar







