Ўзбекистонда метан заправкалар ёппасига сотувга қўйилмоқда
Ҳолатни ўрганишда ваколатли ташкилотлардан қонунга риоя қилиш сўралди.
Ўзбекистондаги айрим метан заправкалар оммавий сотувга қўйила бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ижтимоий тармоқлардаги айрим фойдаланувчилар ҳолатнинг бундай тус олишига газ таъминотидаги беқарорлик сабаб бўлаётгани, қолаверса, газдан ноқонуний фойдаланган заправка эгалари фаолияти текширувдан ўтказилаётгани сабабли ўз улушини сотишга тушгани ҳақида фикр билдирмоқда.
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси юқоридагилардан келиб чиқиб, соҳага алоқадор давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хусусан, Энергетика вазирлиги, Бизнес омбудсман ва Савдо саноат палатаси «Ўзтрансгаз» билан биргаликда мазкур масалани, унинг сабабларини атрофлича ўрганиб чиқиш керак деб ҳисоблайди.
Партия метан заправкаларнинг оммавий сотувга қўйилиши билан боғлиқ вазиятни ўрганишда ваколатли ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини амалдаги қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя қилишга ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашга чақирган.