Ўзбекистонда март ойида қанча кешбэк тасдиқлангани маълум бўлди
Истеъмолчилар бир ойда БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган харидлари учун 1 фоиз кешбек олиши мумкин.
Ўзбекистонда март ойи учун 57 миллиард сўмдан ортиқ кешбэк тўлашга тасдиқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, жорий йилнинг март ойида «Солиқ» мобил иловаси фойдаланувчилари томонидан 86 миллиард сўм кешбэк йиғилган бўлиб, шундан 2,2 миллиондан ортиқ истеъмолчига 57,8 миллиард сўм кешбэк тўлашга тасдиқланди.
Кешбэкларни иловага бириктирилган банк картасига ўтказиб олиш мумкин. Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши, солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб, қолган кешбек суммалари автоматик тарзда тасдиқлаб борилади.
Жорий йилнинг март ойида мобил иловада 68,3 миллион дона чек рўйхатдан ўтказилган. Бу 2023 йил март ойига нисбатан 23,3 миллионтага кўп.
«Солиқ» мобил иловасида қайси чекларга ва нима учун кешбэк тасдиқланмаётганини осон билиб олиш мумкин. Истеъмолчилар бир ойда БҲМнинг 60 бараваридан (20 400 000 сўм) ошмаган харидлари учун 1 фоиз кешбек (204 000 сўм) олиши мумкин.
Мавзуга оид хабарлар:
Restoran va kafelarga QQSning bir qismi keshbek shaklida qaytariladi Беш ойда савдо соҳасидаги корхоналар қанча солиқ тўлагани очиқланди ДХХ қатор ҳудудларда солиқ ходимларини қўлга олди Ўзбекистонликлар 2023 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тўлагани маълум бўлди Сенат фискал тартиб-қоидаларни бузганлик бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади