13 Iyun 2023, 16:04 Iqtisod

Ўзбекистонда май ойида сезилган инфляция даражаси 13,6 фоизни ташкил этди

Ҳудудлар бўйича энг юқори инфляция Наманганда сезилган. Сўровнома иштирокчилари энг кўп шакар ва қандолат маҳсулотлари нархи ошганини қайд этган.

Ўзбекистонда май ойида сезилган инфляция даражаси 13,6 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда май ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 13,6 фоизни ташкил қилди.

Ҳудудлар бўйича инфляциянинг энг юқори даражада Наманганда — 16,3 фоиз, энг паст даражада Навоийда сезилган — 11,6 фоиз.

Маҳсулотлар бўйича одамлар энг кўп шакар ва қандолатчилик маҳсулотлари қимматлаганини сезган — 37,8 фоиз. Кейинги ўринларда гўшт ва сут (36,6 фоиз) ҳамда қурилиш моллари (31,1 фоиз) қайд этилган.

Респондентларнинг 1 миллиондан кам даромад кўрувчи қисми учун йўлкира ва ташиш харажатлари ҳам қимматлагани сезилган — 26 фоиз. Инфляция даражаси энг кам туризм соҳасида ишлайдиганларга сезилган — 10 фоиз.

Mashhur yangiliklar