22 Yanvar 2023, 22:11 Iqtisod

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорларни тармоқдан узиш бошланади

27 январдан бошлаб электр энергиясидан қарзи бор истеъмолчилар яна автоматик тарзда тармоқдан узилади.

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорларни тармоқдан узиш бошланади

27 январь кунидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими қайта ишга тушади.

Қарздорлариги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади, дея хабар бермоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати.

Республика бўйлаб кузатилган аномал совуқ об-ҳаво сабаб электр энергияси ва газ бўйича қарздорлик учун узилишлар тўхтатилган эди.

Электр узилишларининг олдини олиш учун истеъмолчиларга ҳисобларини тўлдириш тавсия этилади. Буни мобил иловалар орқали ҳам амалга ошириш мумкин.

Mashhur yangiliklar