8 Aprel 2024, 17:02 Иқтисод

Ўзбекистонда доллар курси пасайди

Америка валютасининг сўмга нисбатан курси 9 сўм 20 тийинга пасайиб, 12 675 сўмни ташкил этди.

Ўзбекистонда доллар курси пасайди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Регулятор Америка валютасининг расмий курсини 12 675 сўм этиб белгилади. Кун давомида курс 9 сўм 20 тийинга пасайди.

Доллар курси 5 апрелда 12 685 сўм, 4 апрель куни 12 680 сўм, 3 апрелда 12 668 сўм, 1 апрель куни 12 645 сўм, 29 март куни 12 628 сўм бўлганди.

Машҳур янгиликлар