13:04 · 19.11.2023 Иқтисод

Ўзбекистонда бодринг ва узум нархи ошганига изоҳ берилди

Иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар ноябр ойи 3-декадаси ва декабр ойи бошидан терими бошланиши билан ички бозорда нархлар барқарорлашиши прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистонда бодринг ва узум нархи ошганига изоҳ берилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ноябр ойида бодринг ва узум нархи кўтарилиши бўйича маълумот берди.

Хабарга кўра, бугунги кунда очиқ далаларда етиштирилган бодринг ҳосили йиғиштириб олиниб, истеъмолчиларга етказиб берилди. Очиқ далаларда етиштирган маҳсулотларнинг нархи мавсумда 1 кг учун ўртача 1,5–2 минг сўмни ташкил қилди. Олдинги йилларда ҳам ноябр ойи ўрталарига келиб бодринг нархи ўсиши кузатилган. Жумладан, 2021 йилда олдинга ойларга нисбатан ноябрда 1,3 баробарга, 2022 йилда 1,9 баробарга ошган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 октябрдаги 567-сонли қарори қабул қилиниб, иссиқхоналарга кафолатланган табиий газ етказиб бериш белгилангандан сўнг иссиқхоналарда экин экиш ишлари бошланди. Иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар ноябр ойи 3-декадаси ва декабр ойи бошидан терими бошланиши билан ички бозорда нархлар барқарорлашиши прогноз қилинмоқда.

Кўп йиллик мониторинг кузатишларга кўра, ноябр–декабр ойларида узум маҳсулотлари сақлаш учун жойлаштирилиши унга бўлган нархлар ошишига олиб келди. Хусусан, 2022 йил ноябр ойи нархи октябрга нисбатан 111,5 фоизга ошган бўлса, жорий йилда мос равишда бу кўрсаткич 119 фоизга ўсган.

Жумладан, маҳсулот нави бўйича ҳусайни 15–25 минг сўм, тойфи 15–20 минг сўмни ташкил этган бўлса, ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган ризамат ота, мерседес каби навларига талаб ошган (1 кг 90 минг сўм атрофида). «Шу ўринда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари ошиши билан боғлиқ вазият табиий ҳолат бўлиб, бу қиш мавсуми учун иссиқхоналарда бир муддат тайёргарлик ишлари натижасида юзага келган», дейилади хабарда.

Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди
18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди
Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС
Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС