23 Fevral 2023, 01:47 Iqtisod

Ўзбекистонда ҳар бир олийгоҳ битирувчисига IT дастурларида ишлашни ўрганиш талаби қўйилади

IT парк ва унинг филиаллари олийгоҳларга бириктирилиб, ўқитувчи ва талабалар янги дастурларда ишлашга ўргатилади.

Ўзбекистонда ҳар бир олийгоҳ битирувчисига IT дастурларида ишлашни ўрганиш талаби қўйилади

Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Йиғилишда Рақамлаштириш вазирлигига хорижий тилларга ўргатиш бўйича телеканалда ITга ўқитиш бўйича ўқув курслари ва камида 30 фоиз қизиқарли контентларни жойлаштиришни таъминлаш топширилди.

Ҳар бир олийгоҳнинг битирувчилари ўз йўналишларидаги IT дастурларда ишлашни ўрганиши кераклиги таъкидланди. Мисол учун, қурилиш лойиҳалари учун чизмалар чизиш, сметалар тузиш, инфратузилмани яратиш ихтисослаштирилган дастурлар асосида 1-2 ойда якунига етказиш мумкин.

Шу муносабат билан Олий таълим ва Рақамлаштириш вазирликларига:

  • қурилиш, геология, машинасозлик, транспорт каби йўналишларда муҳандис-технологларни тайёрлаш учун замонавий дастурий маҳсулотларни ўрганиб, янги ўқув йилидан олийгоҳларда жорий қилиш;
  • IT парк ва унинг филиалларини бундай олийгоҳларга боғлаб, ўқитувчи ва талабаларни янги дастурларда ишлашга ўргатиш топширилди.

Mashhur yangiliklar