5 May 2023, 09:11 Iqtisod

Ўзбекистонда айрим заправкаларга яна чекловлар қўйилгани рад этилди

Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

Ўзбекистонда айрим заправкаларга яна чекловлар қўйилгани рад этилди

Энергетика вазирлиги айрим газ заправкаларига яна чекловлар ўрнатилгани ҳақида хабарларга муносабат билдирди.

Хабарга кўра, ҳозирда қувурларда газ босими бир маромда бўлиб, республика, хусусан, водий вилоятларида газ шохобчаларининг фаолиятини чеклашга ҳеч қандай асос мавжуд эмас.

Қайд этилишича, айрим газ шохобчалари фаолиятида ноқонуний ҳолатлар, давлат ва истеъмолчилар манфаатларига зарар етказилаётгани аниқлангани, ҳозирда текшириш ишлари олиб борилаётгани сабабли улар фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Mashhur yangiliklar