10 Fevral 2023, 12:26 Iqtisod

Ўзбекистонда 2023 йилги ташаббусли бюджет учун 2 трлн сўм маблағ ажратилади

Бу маблағнинг ярмини ташаббусли бюджетнинг 1-мавсумига ажратиш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистонда 2023 йилги ташаббусли бюджет учун 2 трлн сўм маблағ ажратилади

Ўзбекистонда 2023 йилги туман ва шаҳар бюджетларида ташаббусли бюджет учун жами 2 трлн сўм маблағ ажратилади.

Маълум қилинишича, ташаббусли бюджетнинг 1-мавсумига 1 трлн сўм ажратиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, 2023 йил бошига маҳаллий бюджетларда шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизи маҳаллий ҳокимликлар томонидан Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилади.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, шунда 1-мавсум учун Фуқаролар ташаббуси жамғармаларида жами 1,7 трлн сўм маблағ шаклланиши ва ушбу маблағларнинг овоз бериш жараёни бошлангунига қадар Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига йўналтирилиши кўзда тутилмоқда. 2023 йил 9 февраль ҳолатига Фуқаролар ташаббуси жамғармаларида 899 млрд сўм маблағ шаклланган.

Mashhur yangiliklar