2 Fevral 2024, 09:23 Iqtisod

Ўзбекистонда 2023 йилда қанча таълим кредити ажратилгани очиқланди

Ўзбекистонда 2024 йилда таълим кредитини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш белгиланган.

Ўзбекистонда 2023 йилда қанча таълим кредити ажратилгани очиқланди

Ўзбекистонда 2023 йилда қанча таълим кредити ажратилгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати.

Вазирлик тақдим этган маълумотга кўра, 2023 йилда тижорат банклари томонидан жами 2,7 трлн сўмлик таълим кредитлари ажратилиб, 241 425 талаба қамраб олинди. Ушбу кредитларнинг катта қисми, яъни 80 фоиз хотин-қизларга берилди — 192 825 талаба бу имкониятдан фойдаланди.

Ўзбекистонда 2024 йил учун тасдиқланган давлат бюджетида таълим кредитини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш белгиланган. Бюджет қонунида 2021–2023 йилларда жами 315 минг талабага (шундан 219 минг талаба хотин-қизлар) таълим кредитлари учун 3,3 триллион сўм ресурс ажратилган.

Жорий йилда қўшимча 180 минг нафар талабага таълим кредитини ажратиш учун маблағ режалаштирилиб, ушбу дастур билан қамраб олинадиган талабалар сони қарийб 500 мингга етиши кутилмоқда. Бу мақсад учун 2024 йилда жами 2,2 триллион сўм ажратилади. Шундан 1,8 триллион сўми таълим кредитларини молиялаштиришга, 400 миллиард сўми хотин-қизларга ажратилган кредитлар фоиз қисмини қоплашга йўналтирилади.

Mashhur yangiliklar