Ўзбекистонда 2022 йилда мансабдорлар қанча зарар етказгани аниқланди
Улар пулларни талон-торож қилиш, фирибгарлик, порахўрлик ва бошқа жиноятларни содир этган.
Ўзбекистонда 2022 йил давомида республика бўйича жами 2 965 та жиноят иши бўйича 3 116 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилди.
Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 110 нафари республика, 264 нафари вилоят ва 2742 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган. Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 12 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 847 млрд сўми ундирилган.
Қайд этилишича, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 2103 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 265 нафари мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш, 243 нафари фирибгарлик, 169 нафари порахўрлик, 51 нафари мансаб сохтакорлиги, 22 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 14 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 249 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.