3 Avgust 2023, 19:27 Iqtisod

Ўзбекистонда 17 турдаги давлат монополиясини бекор қилиш режалаштирилмоқда

Иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш, давлат улуши мавжуд корхоналар сонини камайтириш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда 17 турдаги давлат монополиясини бекор қилиш режалаштирилмоқда
Фото: «NOVA24»

Ўзбекистонда 17 турдаги давлат монополиясини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган «Ўзбекистон—2030» стратегияси лойиҳасида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш мақсад қилинган.

Республикада 17 турдаги давлат монополиясини бекор қилиш, ушбу соҳаларга хусусий секторни кенг жалб қилиш, давлат тасарруфида фақат магистраль энергия ва транспорт тармоқлари, давлат бошқаруви ва хавфсизлиги билан боғлиқ соҳаларни сақлаб қолиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, темирйўлда ташиш, автомобиль йўлларини қуриш ва бошқариш, газ ва электр етказиб бериш хизматлари хусусий секторга ўтказилади. Ирригация, чиқиндиларни қайта ишлаш, ижтимоий объектларда энергетика ва иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш каби давлат монопол соҳаларида хусусий шериклик механизмлари кенг жорий этилади.

Mashhur yangiliklar