29 Dekabr 2022, 17:17 Iqtisod

Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш учун унга аъзо давлатлар билан музокара олиб боради

Ҳозирга қадар ЖСТга аъзо давлатлар режалаштирилган музокараларни ташкил этиш учун барча зарур ҳужжатларни олган.

Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш учун унга аъзо давлатлар билан музокара олиб боради

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев раислигида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишнинг ҳозирги ҳолати бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, ҳозирга қадар ЖСТга аъзо давлатлар режалаштирилган музокараларни ташкил этиш учун барча зарур ҳужжатларни олган.

ЖСТга аъзо давлатлар ва Ташкилот Котибияти билан аввал эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан икки томонлама музокаралар ва маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда.

Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига барча зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва ЖСТга аъзо давлатлар билан аниқ муддатларда икки томонлама музокараларни якунлаш бўйича индивидуал режалар ишлаб чиқиш топширилди.

Mashhur yangiliklar