7 Iyun 2023, 12:54 Iqtisod

Ўзбекистон жадал иқтисодий ўсишни сақлаб қола олади – Жаҳон банки

Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг тез ривожланаётган мамлакатлардан бири бўлиб қолади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодиёти ривожланиш истиқболлари» сўнгги ҳисоботида айтилади.

Ўзбекистон жадал иқтисодий ўсишни сақлаб қола олади – Жаҳон банки

Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг тез ривожланаётган мамлакатлардан бири бўлиб қолади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари» сўнгги ҳисоботида айтилади.

Иқтисодчилар Россия ва Украина ўртасидаги давом этаётган можаро туфайли юзага келган ноаниқлик сабабли минтақада иқтисодий ўсиш суръатлари анча паст бўлишини кутишмоқда. Прогнозга юқори инфляция ва қатъийроқ пул-кредит сиёсати ҳам таъсир қилади.

2023 йил охирида Европа ва Марказий Осиёнинг умумий ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 1,4 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, 2024-2025 йилларда ташқи зарбаларнинг қисқариши ва талабнинг тикланиши ҳисобига йиллик 2,7 фоизгача тезлашиши кутилмоқда.

Минтақавий прогнозни яхшилашнинг асосий сабабларидан бири Россия учун ҳисоб-китобларни қайта кўриб чиқиш бўлди. Агар йил бошида Жаҳон банки экспертлари Россия ялпи ички маҳсулотининг 3 фоиздан кўпроқ пасайишини кутган бўлса, ҳозир у атиги 0,2 фоизни ташкил этяпти.

Марказий Осиё мамлакатлари гуруҳи, банк ҳисоб-китобларига кўра, яқин келажакда минтақада энг юқори ўсишни кўрсатади – жорий йил учун 4 фоиз ва кейинги йил учун 4,4 фоиз. Бироқ, 2025 йилда тикланишнинг бошланиши туфайли уларни Шарқий Европа ортда қолдириши мумкин.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Жаҳон банки 2023 йилда ўсиш бўйича биринчи ўринни Тожикистонга берди – 6,5 фоиз, Ўзбекистон 5,1 фоиз билан иккинчи ўринда. Бироқ, кейин улар ўринларини ўзгартиради (2024 йилда 5 фоиз ва 5,4 фоиз ҳамда 2025 йилда 4,5 фоизга қарши 5,8 фоиз).

Mashhur yangiliklar