20 Mart 2024, 12:20 Iqtisod

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди

Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Венгрия ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Битим 2023 йил 19 август куни Будапешт шаҳрида имзоланган.

Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Mashhur yangiliklar