Ўзбекистон ва Россия кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича протокол имзолади
Қурилиш штабида шартномани амалга ошириш доирасида устувор вазифалар белгилаб олинди. Кам қувватли атом электр станцияси қурилиши шу йилнинг кузида бошланади.
2024 йил 26 июнь куни «Ўзатом» Атом энергияси агентлиги ва «Росатом» давлат корпорацияси муҳандислик бўлими раҳбарларининг расмий учрашуви доирасида кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) майдонида КҚАЭС қурилиши шартномаси кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённомасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Делегация куз ойида 6 блокли АЭС учун инфратузилма объектлари яратилиши режалаштирилаётган майдонни кўздан кечира туриб, штаб майдонида белгиланган вақтда қурилиш ишларини бошлаш – барча инфратузилма билан таъминланган қурувчилар шаҳарчасини барпо этишга киришиш борасида келишувни амалга ошириш юзасидан дастлабки масалаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, «Ўзатом» агентлиги раҳбари иштирокида АЭС қурилиши бўйича шартноманинг кучга кириши тўғрисидаги баённома имзоланди. Баённомани «Ўзатом» агентлиги АЭС қурилиш дирекцияси директори Отабек Омонов ва «Атомстроэкспорт» АЖнинг Марказий Осиёда АЭС қурилиши лойиҳаси директори Павел Безруков имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қуриш бўйича шартнома 27 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида, «Ўзатом»нинг АЭС қурилиш дирекцияси ва «Росатом»нинг «Атомстроекспорт» компанияси ўртасида имзоланган эди.
Мавзуга оид хабарлар:
Atom energiyasi agentligining asosiy vazifalari belgilandi Qozog‘istonda AES qurilishi bo‘yicha referendum bo‘lib o‘tdi Rossiya yana bir davlatda AES qurishni rejalashtirmoqda Qozog‘istonda AES qurish bo‘yicha referendum sanasini ma’lum qilindi Ўзбекистонда кичик АЭСнинг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилмоқда