Ўзбекистон ва Миср ишбилармонлар кенгашини тузишга келишиб олди
Шунингдек, Порт Саид шаҳридаги ЭИЗларда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг саноат кооперацияси ва дистрибуция марказини тузиш ҳамда омборхоналарни ижарага олиш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Савдо-саноат палатаси ва Миср ишбилармонлар уюшмаси раҳбарияти ўртасида ўтган онлайн учрашувда томонлар Ишбилармонлик кенгашини тузиш ҳақидаги битим имзоланди.
Учрашувда томонлар савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш, ўзаро товар айланмаси ва экспорт ҳажмини ошириш, тадбиркорлар иштирокида бизнес форумлар ҳамда учрашувлар ўтказиш кабиларни муҳокама қилди.
Бундан ташқари, Порт Саид шаҳридаги ЭИЗларда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг саноат кооперацияси ва дистрибуция марказини тузиш ҳамда омборхоналарни ижарага олиш масалалари кўриб чиқилди.
МИУ раиси Али Иса мамлакатларнинг савдо-иқтисодий алоқалари ва инвестиция ҳамкорлиги кенгайиб бораётганини таъкидлаб, ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини маълум қилди.
Шунингдек, у савдо-иқтисодий ва ишбилармонлик соҳасини ривожлантиришда уюшманинг ўзбекистонлик тадбиркорлар ва экспортчи компанияларнинг мисрлик ҳамкорлари билан алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга ёрдсам беришга тайёрлигини билдирди.