26 Iyul 2023, 12:22 Iqtisod

Ўзбекистон ҳудудларида сув нархларини ошириш бошланди

1 августдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида, 20 августдан Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари оширилади.

Ўзбекистон ҳудудларида сув нархларини ошириш бошланди

Ўзбекистон вилоятлари расмийлари совуқ сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тарифлар ошиши ҳақида хабар бера бошлади.

«Ўзсувтаъминот» компанияси маълумотларига кўра, 20 августдан бошлаб Тошкент вилоятида тарифлар оширилган. Янги нархлар халқ депутатлари вилоят кенгашининг 19 июлдаги қарори билан тасдиқланган.

«Тошкент сув таъминоти» корхонаси абонентлари учун аҳолига сувнинг кубометри тарифи 950 сўмдан 1700 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 4000 сўмдан 7000 сўмгача оширилади.

Аҳоли учун оқова сув хизматлари тарифи 1 кубометр учун 700 сўмдан 850 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 1300 сўмдан 1850 сўмга оширилди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида фаолият юритувчи «Чимён-Чорбоғ сув таъминоти» ва «Мусаффо оби ҳаёт» корхоналари абонентлари учун ҳам тарифлар оширилмоқда.

Mashhur yangiliklar