26 января 2023, 09:43 Иқтисод

Ўзбекистон Туркманистондан нефть сотиб олади

Шу масалада «Ўзбекнефтгаз» ва «Petronas Çаrigali» компаниялари ўртасида музокаралар бошланди.

Ўзбекистон Туркманистондан нефть сотиб олади
Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Ўзбекистоннинг «Ўзбекнефтгаз» ва Туркманистоннинг «Petronas Çаrigali» компаниялари ўртасида музокаралар бошланди.

«Ўзбекнефтгаз» 2023 йилда Туркманистоннинг «Petronas Çаrigali» компаниясидан нефть сотиб олишни режалаштирмоқда.

Тошкентда «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти ва «Petronas Çаrigali» делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда шу масала муҳокама қилинди. Томонлар етказиб бериш дастурини тайёрлашга келишиб олди.

«Petronas Çаrigali» Каспий денгизининг Туркманистон шелфида нефть ва газ қазиб олиш операторларидан бири ҳисобланади. У Малайзиянинг «Petronas» нефт ва газ компаниясининг шуъба корхонаси ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Туркманистон биринчи марта учинчи томоннинг иштирокисиз, фақат икки томонлама музокаралар орқали қисқа муддатли газ таъминоти бўйича келишувга эришганди.

Машҳур янгиликлар