4 Yanvar 2023, 19:24 Iqtisod

Ўзбекистон россиялик тадбиркорлар фаол кўчиб келган мамлакатлардан бирига айланди

Бунга уларнинг Россияга ҳудудий яқинлиги, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ёрдам берди.

Ўзбекистон россиялик тадбиркорлар фаол кўчиб келган мамлакатлардан бирига айланди

2022 йил февралида Украинада уруш бошланганидан кейин энг фаол россиялик мутахассислар ва тадбиркорлар Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистонга жўнаб кетишди. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон эса россиялик тадбиркорлар учун бошқа асосий эмиграция марказларига айланди. Бунга уларнинг Россияга ҳудудий яқинлиги, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ёрдам берди.

«Бу мамлакатлар визасиз кириш имконияти, жойларда нисбатан осон қонунийлаштириш ва русларга дўстона ёки нейтрал муносабатда бўлган эмигрантларни жалб қилди», — дейди «The Untitled Ventures» компаниясининг бошқарувчи ҳамкори ва ҳаммуассиси Константин Синюшин.

Хусусан, Арманистон энг машҳур йўналишлардан бирига айланган. Бу ерга Россиядан юзлаб компаниялар кўчиб келган, дейди «Potok Digital» инвестиция платформасининг собиқ бошқарувчи директори ва 2022 йил февраль ойидан бери корхоналарга кўчириш бўйича маслаҳат бериб келаётган «Khachen.Consulting» асосчиси Армен Минасян.

Mashhur yangiliklar