Ўзбекистон Польша билан шамол энергияси соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи
Варшавада Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон дипломатлари Польша Саноатни ривожлантириш агентлигининг Таҳлил ва стратегия департаменти директори Конрад Шелонг билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Польша томонига жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида маълумот берилди. Тошкент халқаро инвестиция форуми бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун муҳим тадбир ҳисобланиши алоҳида таъкидланди. Томонлар мазкур форумда Польша Саноатни ривожлантириш агентлиги раҳбариятининг иштирокини ташкил этиш хусусида фикр алмашди.
Учрашув якунида шамол энергияси, саноат инвестицияларини молиялаштириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда анъанавий тармоқларда қўшма сармоявий лойиҳаларини амалга ошириш, икки мамлакатда жойлашган махсус иқтисодий зоналар ва саноат парклари ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ўзаро ташрифларни ташкил этиш, грант ва молиявий-техник кўмакларни жалб қилиш ва бошқалар тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Polshada YTHga uchragan O‘zbekiston fuqarosiga yordam ko‘rsatildi Toshkentda fuqaroni xorijga ishga yuborishni vaʼda qilgan shaxs ushlandi Польша ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин Польша Ўзбекистонда автомобиллар учун газ қурилмалари ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин Польша Ўзбекистонда тахограф қурилмаларини ишлаб чиқариши мумкин