9 Aprel 2024, 11:36 Иқтисод

Ўзбекистон Қозоғистондан буғдой импортини оширди

Саккиз ой якунларига кўра, Қозоғистон буғдойининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 3,88 миллион тоннани ташкил этган.

Ўзбекистон Қозоғистондан буғдой импортини оширди

Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг асосий импортчиси бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда «АПК-Информ» хабар берди.

Қайд этилишича, 2023–2024 йилларнинг сентябрь–февраль ойларида Қозоғистон Ўзбекистонга 1,6 миллион тонна буғдой етказиб берган, бу ўтган мавсумнинг шу даврига нисбатан (1,529 миллион тонна) кўпдир.

Шу йилнинг февраль ойида экспорт ҳажми сўнгги тўрт ойдаги энг юқори кўрсаткичга етган — қарийб 296 минг тонна. Таққослаш учун 2023 йил февраль ойида экспорт ҳажми бироз кўпроқ — 313,5 минг тоннани ташкил этган.

Машҳур янгиликлар