Ўзбекистон май ойида олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади
Май ойида Ўзбекистон хорижга 11 тонна олтин сотиб, дунёда олтин сотиш бўйича иккинчи ўринга чиқди. Туркия 63 тонна кўрсаткич билан қимматбаҳо металл савдоси бўйича яна мутлақ етакчига айланди.
Ўзбекистон май ойида олтин сотувчи давлатлар қаторида дунёда иккинчи ўринга чиқди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (VGC) маълумотларига таяниб, Spot хабар бермоқда.
Келтирилишича, жаҳон марказий банкларининг олтин-валюта захиралари 27 тоннага камайган. Апрель ойи билан солиштирганда, қимматбаҳо металлар савдоси икки баравардан кўпроқ қисқарди.
Ўзбекистон хорижга 11 тонна олтин сотди, бу эса Қозоғистон ва Германиянинг кўрсаткичларидан 5,5 баробар кўп.
Май ойида Туркия 63 тонна кўрсаткич билан қимматбаҳо металл сотиш бўйича яна мутлақ етакчига айланди. Мамлакат олтин-валюта захираларининг фаол сотилишини Туркия Марказий банкининг миллий валютани сунъий равишда қўллаб-қувватлаш борасидаги аввалги сиёсати билан изоҳлаш мумкин, дейилади хабарда. Июнь ойида регуляторнинг ушбу курсни ўтказишдан бош тортиши турк лирасининг кескин қулашига олиб келди.