15 Noyabr 2023, 09:17 Iqtisod

Ўзбекистон Қирғизистонга лизинг асосида йўловчи автобусларини етказиб беради

Натижада Ўшдан Ўзбекистон чегарасигача қўшимча рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Қирғизистонга лизинг асосида йўловчи автобусларини етказиб беради

Ўзбекистон Қирғизистонга лизинг асосида йўловчи автобусларини етказиб беришни режалаштирмоқда.

Бу бўйича, Туризм қўмитаси ҳамда Қирғизистон Туризмни ривожлантириш жамғармаси вакиллари ўртасида йиғилиш ўтказилди.

Томонлар Самарқандда ишлаб чиқарилган автобусларни етказиб бериш орқали Ўшдан Ўзбекистон чегарасигача қўшимча рейсларни ташкил этиш масаласини муҳокама қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон Токио-Тошкент-Бишкек қўшма рейсини йўлга қўйишни кўриб чиқмоқда.

Бундан ташқари, томонлар Андижон вилоятида жойлашган «Маданият» назорат-ўтказиш пунктини ободонлаштириш, сайёҳларни паритет асосида рўйхатга олиш муддатини узайтириш масалаларига тўхталди.

Аввалроқ «Ўзбекистон темир йўллари» Қирғизистонга юк ташиш учун вагонлар етказиб бериши ҳақида хабар берилганди. Томонлар Тошкент-Балиқчи йўналиши бўйича мавсумий йўловчи поездларини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Mashhur yangiliklar