23 Mart 2023, 12:08 Iqtisod

Ўзбекистон февралда хориждан яна битта самолёт сотиб олди

Мамлакат 2023 йилнинг биринчи ойида 5 та давлатдан 13 та самолёт импорт қилганди.

Ўзбекистон февралда хориждан яна битта самолёт сотиб олди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг февраль ойида хориждан қиймати 86,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 дона самолёт импорт қилди.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга самолёт импорт қилган давлатлар:

  • Германия – 6 та (421,7 млн);
  • Литва – 4 та (66,7 млн);
  • Швейцария – 1 та (86,5 млн);
  • Франция – 1 та (64,3 млн);
  • Сингапур – 1 та (61,6 млн);
  • Буюк Британия – 1 та (18,8 млн АҚШ доллари).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилганди.

Mashhur yangiliklar