30 Mart 2023, 13:07 Iqtisod

Ўзбекистон давлат қарзи ҳақида маълумот берилди

Мамлакатда давлат қарзи 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 17,6 млрд долларга кўпайган.

Ўзбекистон давлат қарзи ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон давлат қарзи 2022 йилда 29,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, тўртинчи чоракда давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизга етган. Бу аввалги чоракка нисбатан 2,3 фоизга кўпроқ.

2022 йилнинг охирги чорагида давлат қарзи 2021 йил билан солиштирилганда 2,9 млрд долларга, учинчи чоракка нисбатан эса 3,1 млрд долларга кўпайди. Мамлакатда давлат қарзи 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 17,6 млрд долларга кўпайган.

Mashhur yangiliklar