13 Yanvar 2023, 15:23 Iqtisod

Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум бўлди

Алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

11 январь ҳолатига кўра:

  • Суякли мол гўшти (1 кг) — 49 500 – 80 000 сўм;
  • Қўй гўшти (1 кг) — 54 000 – 91 000 сўм;
  • Картошка (1 кг) — 3300 – 6000 сўм;
  • Пиёз (1 кг) — 3500 – 7000 сўм;
  • Сабзи (1 кг) — 2000 – 5 500 сўм;
  • Тухум (10 дона) — 11 000 – 18 000 сўм;
  • Гуруч (1 кг) — 6500 – 28 000 сўм;
  • Ўсимлик ёғи (1 л) — 16 000 – 30 000 сўм;
  • Шакар (1 кг) — 11 000 – 14 000 сўм.

Ўтган ҳафтадаги нархлар билан солиштирганда, пиёз, гуруч нархларида ўсиш кузатилган.

Юқорида кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилган бўлиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).

Mashhur yangiliklar