1 Mart 2023, 13:13 Iqtisod

Ўзбекистон банклари январда 10 трлн сўмдан кўпроқ даромад кўрди

Банклар январда 1 трлн сўм соф фойда кўрган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 258 млрд сўмга кўп.

Ўзбекистон банклари январда 10 трлн сўмдан кўпроқ даромад кўрди
Фото: «NOVA24.uz»

Ўзбекистон банклари томонидан январда 10,7 трлн сўмлик даромад олинди.

Бунда фоизсиз даромадлар 4,5 трлн сўмни, фоизли даромадлар эса 6,2 трлн сўмни ташкил қилган.

Январда Ўзбекистон банкларининг фоизли ва фоизсиз харажатлари мос равишда 3,9 трлн сўм ва 758 млрд сўм бўлган. Шунингдек 1,1 трлн сўмлик операцион харажатлар қилинган.

Ўтган ойда Ўзбекистондаги банклар 280 млрд сўмлик фойда солиғини тўлаган. Бу ўтган йилга нисбатан 110 млрд сўмга кўп. Банклар январда 1 трлн сўм соф фойда кўрган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 258 млрд сўмга кўпроқ.

Mashhur yangiliklar