2 Yanvar 2023, 12:31 Iqtisod

Япония санкцияларга қарамай, Россия билан савдо қилмоқда

Транзакциялар ҳажми санкциялардан олдинги даражадан ошиб кетган фавқулодда вазият юзага келган.

Япония санкцияларга қарамай, Россия билан савдо қилмоқда

Япония Россия маҳсулотларини сотиб олишда давом этмоқда. Бу ҳақда «JB Press» маълум қилди.

Мақола муаллифига кўра, Япония Россияга қарши санкцияларга қарамай, транзакциялар ҳажми санкциялардан олдинги даражадан ошиб кетган фавқулодда вазият мавжуд. Бундай лаҳзани эътиборсиз қолдириб бўлмайди, деди журналист.

Япония Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлаган бўлсада, 2022 йилнинг дастлабки 11 ойида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига тенг бўлган ва Россия импортининг Япониядаги жисмоний ҳажми 2021 йилдаги кўрсаткичдан ошиб кетган — 1,8 триллион иена, 1,551 триллион иенага нисбатан.

Mashhur yangiliklar