27 Fevral 2023, 18:21 Iqtisod

Янги машинани рўйхатдан ўтказиш учун ишончномани онлайн олиш мумкин бўлди

Ариза босқичлари якунида автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2 та тўлов шаклланади.

Янги машинани рўйхатдан ўтказиш учун ишончномани онлайн олиш мумкин бўлди

Ўзбекистонда янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишончномани онлайн олиш хизмати ишга туширилди.

Эндиликда юридик шахслар Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилган «Чевролет» бренди остидаги янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда ишончли вакил учун ишончномани Ягона портал орқали электрон расмийлаштириб, навбатдаги давлат рақам белгиси ва «техпаспорт» учун тўловларни ҳам масофадан амалга ошириши мумкин.

Ушбу хизматдан фойдаланишда юридик шахслар қуйидаги маълумотларни тўлдирса кифоя:

  • Янги автотранспорт воситасининг шартнома рақами;
  • Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахснинг ишончли вакили маълумотлари.

Ариза босқичлари якунида автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2 та тўлов шаклланади (Давлат рақам белгиси ҳамда техпаспорт учун).

  • Автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиси учун тўлов: Ягона портал орқали топширилганда миқдори — 450 минг сўм (1,5 БҲМ)
  • Автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома учун тўлов: Ягона портал орқали топширилганда миқдори — 210 минг сўм (0.7 БҲМ)

Тўловлар амалга оширгач, маълумотлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилади. Якуний натижада ишончли вакил учун ҚР кодли ишончнома шаклланади.

Энди ишончли вакил Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг исталган бўлимига ташриф буюриши мумкин. У ерда инспектор томонидан автотранспорт воситаси маълумотлари аризадаги маълумотлар билан солиштирилади.

Шундан сўнг автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техпаспорт) ҳамда Давлат рақам белгиси тақдим этилади.

Mashhur yangiliklar