10 May 2023, 14:11 Iqtisod

Uzcard ва Humo банкоматларини интеграциялаш якунланди

1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

Uzcard ва Humo банкоматларини интеграциялаш якунланди

«Ягона умумреспублика процессинг маркази» Миллий банклараро тўлов тизими билан биргаликда Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишларни якунлади.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди: Uzcardʼга уланган ва Humo банк карталарини қабул қилувчи «Kapitalbank» АТБ банкомати, шунингдек, Humoʼга уланган ва Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлайдиган «Халқ банки» АТБ банкомати.

Тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунлангандан сўнг, шунингдек транзакцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар аниқлангандан сўнг, тижорат банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилади, дейилади хабарда.

Mashhur yangiliklar