20 Fevral 2023, 17:17 Iqtisod

«Uzbekistan Airways» баҳор-ёз жадвалига ўтади

Мавсумда Нью-Йорк, Франкфурт, Рига, Тель-Авив, Боку, Тбилиси каби халқаро йўналишлардаги авиақатновлар ва маҳаллий рейслар сони оширилади.

«Uzbekistan Airways» баҳор-ёз жадвалига ўтади

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 26 мартдан 28 октябрга қадар амал қиладиган баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтаётганини маълум қилди. Ёзги навигация даврида авиакомпания машҳур сайёҳлик йўналишларида парвозлар сонини кўпайтиради, шунингдек, йўналишлар тармоғини кенгайтиради.

Мавсум даврида 70 дан ортиқ йўналиш бўйича мунтазам авиақатновлар амалга оширилиши режалаштирилган. Тошкентдан Урганч ва Нукусга парвозлар кунига 2 марта, Бухорога эса 1 марта амалга оширилади. Шу билан бирга, Ўзбекистон пойтахтидан Қаршига ҳафтада 2 марта, Термиз ва Самарқандга 6 марта, Фарғона водийси бўйлаб: Наманганга — 2, Фарғонага — 3 ва Андижонга ҳам 2 мартадан авиақатновлар бажарилади.

Истанбул, Дубай, Рига, Москва, Олмаота, Остона, Душанбе, Бишкек, Боку, Минск, Деҳли, Лондон, Сеул, Куала-Лумпур ва бошқа шаҳарларга халқаро авиақатновлар анъанавий тарзда Тошкентдан амалга оширилади. Мазкур мавсумида авиакомпания 70 та йўналишда парвоз қилади, жумладан, Россиянинг 40 та, МДҲ давлатлари ва узоқ хориждаги шаҳарларга 30 та йўналиш бўйича. Янги мавсумда авиакомпания Нью-Йорк, Франкфурт, Рига, Тель-Авив, Боку, Тбилиси каби халқаро йўналишларда авиақатновлар сонини оширмоқда. Қишки жадвалга нисбатан Истанбулга мунтазам рейслар сони кўпайтирилади.

Mashhur yangiliklar