21 Fevral 2023, 15:15 Iqtisod

Украинадаги урушдан жаҳон иқтисодиётига етказилган зарар ҳисоблаб чиқилди

2022 йилда жаҳон ишлаб чиқариши 1,6 триллион долларга қисқарди, таҳлилчилар инфлация ва энергия нархларининг ўсишини қайд этди.

Украинадаги урушдан жаҳон иқтисодиётига етказилган зарар ҳисоблаб чиқилди

Россиянинг Украинага қарши уруши жаҳон иқтисодиётига фақат 2022 йилда 1,6 триллион доллардан (1,5 триллион евро) кўпроқ зарар келтирди.

Иқтисодчиларнинг фикрича, айнан шу миқдорга жаҳон ишлаб чиқариш ҳажми камайди. Жорий йилда жаҳон иқтисодиётининг йўқотишлари яна 1 триллион долларга (940 миллиард евро) ошиши мумкин.

Уруш бутун дунё бўйлаб таъминот занжирларини бузди ва энергия нархини кескин оширди, дейилади ҳисоботда. Бундан ташқари, инфлациянинг ўсиши истеъмолчиларнинг харид қобилиятини пасайтирди, дейилади маълумотда.

IW экспертлари ўз ҳисоб-китобларида Халқаро валута жамғармасининг кузги прогнозларини асос қилиб олди. Шу билан бирга, 2023 йилда мутлақ йўқотишлар ўтган йилга нисбатан паст бўлиши мумкин, дея тан олади иқтисодчилар. Улар жаҳон товар ва энергия бозорларидаги кескинлик пасайишини кутмоқда.

Mashhur yangiliklar