20 Fevral 2024, 15:13 Iqtisod

Туркманистон ва Ўзбекистон савдо айланмаси 1 млрд доллардан ошди

Туркманистон матбуоти Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ҳақида ёзмоқда.

Туркманистон ва Ўзбекистон савдо айланмаси 1 млрд доллардан ошди

Туркманистоннинг оммабоп SalamNews ахборот порталида «2023 йилда Туркманистон ва Ўзбекистон савдо айланмаси 1 миллиард АҚШ долларидан ошди» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Ахборот порталининг Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига таяниб ёзишича, 2023 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошган. Ушбу кўрсаткич 2017 йилдаги товар айирбошлаш ҳажмидан беш баравар кўпроқдир.

«Туркманистон Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари орасида олтинчи ўринни эгаллайди», — дейилади мақолада. Қайд этилишича, Ашхобод ва Тошкент Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти ва Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятига туташ ҳудудни қамраб оладиган трансчегаравий савдо зонасини яратишга келишиб олган.

Mashhur yangiliklar