1 Iyun 2023, 18:40 Iqtisod

Тошкентда жамоат транспортида йўлкира нархи август ойигача ошмайдиган бўлди

Май ойи охирида Тошкент жамоат транспорти учун мослашувчан тарифлар жорий этилиши керак эди. Бироқ, шаҳар кенгаши «тарифларнинг ошишига қатъиян қарши» чиқди.

Тошкентда жамоат транспортида йўлкира нархи август ойигача ошмайдиган бўлди

Май ойи охирида Тошкентда жамоат транспортида нақд пулда тўланадиган йўл ҳақи картада тўланган суммадан кўра қимматлашиши керак эди. Янги тизимда бир транспортдан бошқасига ўтиш учун янги тарифлар пайдо бўлиши режалаштирилганди.

Унда бир соат ичида карта орқали тўлаб «пересадка» қиладиган бўлсангиз, иккинчи транспортда чипта нархи арзонга тушиши айтилганди. Ўзгартиришлар Ўзбекистон президентининг февралдаги жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган, бироқ ўзгаришни баҳордан кузга кўчиришга қарор қилинди.

Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Хусниддин Эргашевнинг маълум қилишича, айрим депутатлар «тарифлар оширилишига кескин қарши». «Йўл ҳақи 1 августгача ошмайди. Аммо 1 августда ошади», — деди у.

Mashhur yangiliklar