15:41 · 22.11.2023 Иқтисод

Тошкентда уй-жой учун ижара нархлари пасайди

Пойтахтда ижара нархлари ўртача таъмирлаган хонадонлар учун 6-14 фоизгача, тўлиқ таъмирланган уйлар учун эса 6-16 фоизгача арзонлашган.

Тошкентда уй-жой учун ижара нархлари пасайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун ижара нархларининг ўзгаришини таҳлил қилди.

Жорий йилнинг ўтган ойида пойтахтда барча турдаги хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан арзонлашган.

Ўртача таъмирлаган хонадонлар учун ижара нархлари 6-14 фоизгача пасайган.

Бир хонали хонадон учун ўртача ижара нархи 370 доллардан 348 долларга (5,9 фоизга) тушган бўлса, икки хонали хонадонлар учун 474 доллардан 437 долларга (7,8 фоиз), уч хонали хонадонлар учун 611 доллардан 526 долларга (13,9 фоиз), тўрт хонали хонадонлар учун 729 доллардан 633 долларга (13,2 фоиз) арзонлашган.

Тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари 6-16 фоизгача арзонлашган.

Хусусан, ушбу турдаги бир хонали хонадон учун ўртача ижара нархи 557 доллардан 508 долларга (8,8 фоизга), икки хонали хонадонлар 695 доллардан 651долларга (6,3 фоиз), уч хонали хонадонлар 867 доллардан 790 долларга (8,9 фоиз), тўрт хонали хонадонлар 1102 доллардан 930 долларга (15,6 фоиз) тушган.

«2022 йилда Тошкент шаҳрига релокантлар оқимининг кўпайиши ҳамда янги ўқув йили бошланиши билан талабалар томонидан ижарага бўлган талабнинг ошиши натижасида ўтган йилнинг центябр-октябрь ойларида ижара нархлари сезиларли даражада ошиб кетган эди», — дейилади хабарда.

Кувайт Ўзбекистонда тиббиёт ўқув марказини очиш таклифини билдирди

Ипакчилик қўмитасининг айрим вазифа ва функциялари бошқа ташкилотларга ўтказилади

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 083/h шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш имконияти яратилди

Тошкентда мактаб ўқитувчиси ва ўқувчи ўртасида жанжал юз берди

«Док-1 Макс» иши: ҳиндистонлик мутахассис 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Ижтимоий ёрдам олиш учун никоҳини бекор қилдирган шахсларни аниқлаш бошланади

Ўзбекистонда 2,7 минг километрдан ортиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари таъмирланади

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилади

Бандлик вазирлиги бўлими бошлиғи Оҳангаронга ҳоким бўлди

UNG Petrо шохобчаларида Аи-80 бензини 7000 сўмдан сотила бошланди

Жиззахда фуқаро тегишли ҳужжатсиз пневматик қурол олиб юргани аниқланди

Айрим турдаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати солиқ идораларидан судларга ўтказилади

Тошкентда ҳаракатланаётган йўловчи автобусда ёнғин чиқди

Аҳолиси ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг паст ҳудуд маълум бўлди

Тошкентда Орландо автомашинасида ёнғин содир бўлди

Бухоронинг иккита кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади