9 Noyabr 2023, 07:54 Iqtisod

Тошкент аэропортида иккинчи айирбошлаш шохобчаси очилди

Йўловчилар доллар, евро, инглиз фунт стерлинги, швейцария франки, япон енаси, рубль, қозоқ тенгесини ўзбек сўмларига алмаштиришлари мумкин.

Тошкент аэропортида иккинчи айирбошлаш шохобчаси очилди

Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминалида қўшимча айирбошлаш шохобчаси очилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.

Иккинчи нуқта терминалга киришда, багажларни ўраш пункти ёнида жойлашган. Биринчи нуқта олдинги жойида — терминалнинг қарама-қарши тарафида VIP ва CIP заллари ёнида қолди.

Йўловчилар доллар, евро, инглиз фунт стерлинги, швейцария франки, япон енаси, рубль, қозоқ тенгесини ўзбек сўмларига алмаштиришлари мумкин.

Иккала айирбошлаш шохобчалари ҳам «Ўзмиллийбанк» филиаллари ҳисобланади. Шунингдек, валюта айирбошлаш шохобчалари Тошкент аэропортининг учиб келиш залида ҳам мавжуд.

Mashhur yangiliklar