Toshkentda mashinalar ustiga daraxt shoxi quladi
27 Noyabr 2024, 14:1711 Yanvar 2024, 13:23 •Iqtisod
Tashkent Pharma Park ҳудудида «Биотехнологиялар кластери» ташкил этилади
Президент қарори билан инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида «Биотехнологиялар кластери» ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.
10 январь куни президентнинг «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги [ПҚ-14-сонли] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
- 2024−2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича «йўл харитаси»;
- фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
- Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси.
Ушбу кластер ҳудудида «Биотехнологиялар кластери» ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.
Қарорга кўра, шунингдек:
- ҳар йили 1 декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади;
- 2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади;
- 2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.
2024 йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари «Зарур сақлаш амалиёти — (GSP)» талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.
Soʻnggi yangiliklar
Rossiyada ota-ona qarovisiz qolgan uch nafar bola O‘zbekistonga qaytarildi
27 Noyabr 2024, 13:32To‘lov terminallariga MSS-kodlar biriktiriladi
27 Noyabr 2024, 12:57Toshkent viloyatida uyida pirotexnika vositalarini saqlab kelgan shaxs ushlandi
27 Noyabr 2024, 12:20Xalqaro terrorchilik tashkilotiga qoʻshilmoqchi boʻlgan 17 nafar shaxs ushlandi
27 Noyabr 2024, 11:38Bukmekerlik xizmatlarini targʻib qiluvchi 30 ga yaqin veb-sayt bloklandi
27 Noyabr 2024, 11:05Andijon va Navoiyda “prava” olib berishni vaʼda qilganlar ushlandi
27 Noyabr 2024, 10:28Toshkentda sodir bo‘lgan YTHda yuk mashinasi haydovchisi vafot etdi
27 Noyabr 2024, 09:39