17 Iyul 2023, 13:15 Iqtisod

«Ташаббусли бюджет»нинг жорий йилги 2-мавсумига старт берилди

Ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда

«Ташаббусли бюджет»нинг жорий йилги 2-мавсумига старт берилди

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилги 2-мавсумига бугундан старт берилди.

1-босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 – 06.08.2023 давомида;

2-босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 – 26.08.2023 давомида;

3-босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 – 15.09.2023 давомида ўтказилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда (мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради).

Mashhur yangiliklar