14 Iyul 2023, 17:35 Iqtisod

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми 17 июлдан бошланади

Бу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми 17 июлдан бошланади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июль куни соат 10:00 дан старт олишини маълум қилди.

  • 1-босқич — фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17 июлдан 6 августгача;
  • 2-босқич — лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 6 августдан 26 августгача;
  • 3️-босқич — лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26 августдан 15 сентябргача ўтказилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда. Бу маблағлар мавсум якунига қадар ортиб бориши айтилган.

Фуқаролар жараёнда иштирок этиш шартлари бўйича ўзини қизиқтирган саволларга ушбу ҳавола орқали жавоб олиши мумкин.

Маълумот ўрнида, 2022 йил 12 октябрь кунги йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилдан вилоят бюджетлари қўшимча маблағларининг 30 фоизи «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига берилишини маълум қилганди.

Mashhur yangiliklar